Ўз касбининг моҳир эгалари аниқланди

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш, “Устоз-шогирд” анъаналарини  қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳаларда  меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш мақсадида ўтказилаётган “Ўз касбининг моҳир эгалари” Республика тадбирининг шаҳар босқичи ўтказилди ва танлов ғолиблари аниқланди.

Танлов якунларига кўра “Инкассация хизмати” ДУК корхонаси ходими Рустам Қўзиев, Якка кураш спорт мактабидан Холмуродали Мубораков, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашидан Ашраф Жумаев, “Ўзбекинвест” суғурта компаниясидан Иззатилло Наимов, вилоят халқ банки ходими Дилдора Ҳамдамовалар ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолибларга шаҳар кенгашининг қимматбахо совғалари ва дипломлари топширилди.

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email