Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”АЖ касаба уюшма қўмитаси ҳамда корхона Ёшлар Иттифоқи Кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг 1 декабрь куни спортнинг мини- футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Спорт мусобақасида туман электр тармоқлари корхоналари ва вилоят ташкилоти бўлимларидан иборат 12 та жамоа беллашди.
Мусобақа якунига кўра, вилоят ташкилоти бўлимларидан тузилган жамоа 1-ўринни, Жондор тумани электр тармоқлари корхонаси 2-ўринни, ташкилот таъмирлаш цехи жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Спорт мусобақаси ғолиблари ва фаол қатнашчилари касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси”АЖ касаба уюшма қўмитаси
раиси Д.Ўринов