2019 йил 5 апрель куни Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Миллий ғоя ва бағрикенглик” (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномалари асосида) мавзусида Маънавият соати ўтказилди.
Тадбирда бирлашма кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг масъул ташкилотчилари қатнашди.
Маънавият соатида Бухоро Давлат тиббиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси ассисенти Лобар Гадоева маъруза қилди.
Маърузада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси тўлиқ слайдлар орқали тушунтирилиб берилди.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими