УСТУВОР ВАЗИФАЛАР САРҲИСОБИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг шахар босқичи  тасдиқланган Низомга  асосан ташкил этилди. Шаҳар босқичида 20 та бошланғич касаба уюшма  ташкилотларидан  ҳужжатлар тақдим этилди. Танловда иштирок этган барча ташкилотлар томонидан касаба уюшмаси фаолиятига оид кўргазмалар ташкил этилиб, тармоқ касаба уюшма ташкилотлари учун белгилаб берилган “Устувор вазифалар” сарҳисоби юзасидан тақдимотлар намоён килинди. Ташкилотлар фаолияти Низомда белгиланган мезонлар билан баҳоланди.

Жорий йилнинг 28 май куни Когон шаҳар Баркамол авлод болалар марказида танлов доирасида ташкил этилган тадбир давомида 100 нафардан ортик касаба уюшма уюшма аъзолари бўлган бошланғич ташкилотлар орасида 7- ўрта умумий таълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти, 100 нафаргача касаба уюшма уюшма аъзолари бўлган бошланғич ташкилотлар орасида эса 14- сон мактабгача таълим муассасаси касаба уюшма ташкилоти шаҳар боскичи ғолиби деб топилди ва кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.  Кўрик-танловда фахрли ўринларни эгаллаган ташкилотлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан  тақдирланди.

Ушбу танлов нафақат бошланғич ташкилотларнинг нуфузини оширишда, балки фаолияти намунали тарзда йўлга қўйилган касаба уюшма қўмиталар сонини оширишда ҳам катта туртки бўлди.

Лола Джураева

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши

раиси

Print Friendly, PDF & Email