Самарқанд тарихига бир назар!

 

Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари АТИБ “Ипотекабанк” Бухоро вилоят филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан  корхонадаги  55 нафар  ишчи-ходимларнинг  Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Саёҳат Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрларини зиёрат қилишдан бошланди  ва  Мустақиллик йилларида Самарқанд вилоятида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш “Имом ал-Бухорий”, “Хўжа Дониёр”, “Гўри Амир”, “Мирзо Улуғбек”, Шохи-зинда зиёратгохларига, Улуғбек расадхонаси, “Улуғбек”, “Тиллакори” ва “Шердор” мадрасаларига ҳамда Самарқанд шаҳрида жойлашган бошқа тарихий обидаларга ҳам ташриф буюришди.

Ҳар бир тарихий обидага борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланди, инсонни комилликка чорловчи сўзлар касаба уюшмаси фаолларига катта таассурот қолдирди.

Саёҳатнинг иккинчи куни  Самарқанд вилоятида жойлашган “Оқ бўйро” дам олиш масканига ташриф буюрилди ва “Эко туризм” йўналиши бўйича ҳам мароқли саёҳат ташкил этилди.

Шариб Жўраев,

АТИБ “Ипотекабанк” Бухоро вилоят филиали

Бошланғич касаба уюшмаси раиси

Print Friendly, PDF & Email