Олот туманидаги “Роҳат” оромгоҳида 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир.

Олот туманидаги “Роҳат” оромгоҳида 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши  кураш куни”га бағишлаб “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланилишига йўл қўймаслик” мавзусидаги тадбир

МАЪЛУМОТИ.

Олот туманидаги “Роҳат” оромгоҳида 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши  кураш куни”га бағишлаб “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланилишига йўл қўймаслик” мавзусидаги тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида болалар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, қизлар ўртасида гимнастика мусобақалари, шунингдек, Она Ватанимизни мадҳ этувчи шеърият кечаси ташкил этилди.

Тадбир доирасида Болалар меҳнатининг оғир шакллари, мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича болаларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Болаларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ошириш мақсадида савол-жавоб ўтказилди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан тайёрланган слайдлар намойиш қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида спорт мактабининг ёш гимнаситикачиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Тадбир якуни бўйича кўрик-танловлар ва спорт мусобақа ғолиблари, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши кураш билан боғлиқ мавзуларда савол-жавобларда фаол қатнашган болалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашларининг совғалари, фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Х.Бешимов, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси И.Андаев, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Л.Бобоева, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Д.Бойлиев, тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси И.Ўринов, Ички ишлар бўлими ходими А.Назаровлар иштирок этдилар.

Ташкилий ишлар бўлими

Print Friendly, PDF & Email