Жорий йилнинг 6 июль куни вилоятдаги 13 та ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида “Халқаро Олимпия куни” муносабати билан тадбирлар болаларни соғлом турмуш тарзига даъват этувчи эрталабки бадан тарбия машғулотлари билан бошланди.
Шунингдек, Олимпия қўмитаси тарихи ҳақида ҳамда олимпиада ўйинларида иштирок этган ва совриндор бўлган ҳамюртларимиз ҳақида маълумотлар берилди. Дам олувчи болалар ўртасида футбол, волейбол, шашка ва шахмат, скейтборд, баскетбол, стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. Кичик ёшдаги болалар учун эса “Қувноқ стартлар” ташкил этилди.
Ҳар бир оромгоҳга жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан машҳур спортчилар бириктирилди ва улар томонидан оромгоҳдаги болалар билан учрашув ҳамда мастер класслар ўтказилди.
Барча оромгоҳларда концерт дастурлари ташкил этилиб, мусобақаларда совриндор бўлган ва фаол иштирок этган болалар совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Ўтказилган тадбирларда 1582 нафар болалар иштирок этдилар.
Маданий-маърифий ва спорт
ишлари бўлими мудири
Адолат Акрамова