Республикамизнинг барча гўшаларида энг улуғ ва энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тадбирлар бошланган.
2019 йил 8 август куни таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро туман кенгаши томонидан байрам муносабати билан туман маданият уйида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда соҳа ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари ва фахрийлари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан Республика маънавият ва маърифат маркази Бухоро тумани бўлинмаси раҳбари Зухро Эргашева, «Галаосиё овози» туман газетаси мухбири Бахшулло Ражабов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Бухоро тумани бош имом-хатиби Жасур Панжиев, фахрий устозлар томонидан Мустақиллигимиз шарофати ила эришилган ютуқлар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятимиздаги ижобий ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтилган илиқ фикрлар тадбирда иштирок этган барча ёш авлодга маънавий озуқа улашди. Бухоро маданият уйи ходимлари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган байрам концерти ҳаммага хушкайфият бағишлади. Тадбир якунида туман кенгаши томонидан 92 нафар кам таъминланган ходимларнинг фарзандларига ўкув қуроллари тақдим этилди.
Байрам тадбирлари барча ташкилот ва муассасаларда давом этмоқда.
Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро туман кенгаши