Мамлакатимизда Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш йўналишида олиб борилаётган ишларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Мана шундай шукуҳли арафа кунларида “Хеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси доирасида ижтимоий ҳимояталаб оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронларга моддий ва маънавий кўмак бериш анъанага айланган. Таълим, фан ва маданият ходимлари Бухоро шаҳар кенгаши томонидан 10 нафар ногирон, касалманд меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ромитан туман 18- мактабгача таълим муассасаси жамоаси ташаббуси билан “Боғи Туркон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаётган 3 нафар ногирон болаларга ҳайитлик совғалари улашилди.
Бугунги кунда тармоқ касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари томонидан барча ҳудудларда хайрия тадбирлари давом этмоқда.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Бухоро шаҳар кенгаши