2019 йил 14-23 август кунлари давомида Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг туман ва шаҳарлардаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари ҳамда иш берувчининг вакиллари иштирокида ўқув-семинарлари ўтказилди.
Ўқув-семинарларини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси М.Олимов олиб борди.
Ўқув-семинарларида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари туман ва шаҳар кенгашлари раислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Маърузачилар томонидан меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари, жамоа шартномалари ва келишувлари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг роли, касаба уюшма ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт ишларини ташкил этиш ва туризмни ривожлантириш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида, касаба уюшма аъзолик бадалларидан тушган маблағларнинг тақсимоти, харажатлар сметасининг асосий йўналишлари, молиявий харажатлар учун талаб қилинадиган ҳужжатлар, ходимларни соғломлаштиришда касаба уюшма ва ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш бўйича маърузалар ўқилди.
Ўқув-семинари иштирокчилари томонидан мавзуга оид саволлар билан мурожаат қилинди ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши масъул ходимлари томонидан саволларга батафсил тушунтиришлар ва жавоб берилди.
Ўқув семинарларига 1571 нафар касаба уюшма аъзолари жалб этилди. Жумладан:
— Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 826 нафар;
— Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 279 нафар;
— Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 138 нафар;
— Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 7 нафар;
— Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 32 нафар;
— Нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 16 нафар;
— Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 256 нафар;
— Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси тармоғидан 15 нафар;
— Энергетика ходимлари касаба уюшмаси тармоғидан 2 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва фаоллари қатнашди.
Матбуот хизмати.
Бирлашма ташкилий ишлар бўлими.