Вилоятда болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш 5 мавсумда ташкил этилиб, 2019 йилнинг 1 июнидан бошланди ва 20 августда якунланди.
Жорий йилда 15 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда 7550 нафар болаларнинг соғломлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, хақиқатда 7618 нафар (101,0%), 126 та мактаблар қошидаги кундузги оромгоҳларда 10240 нафар болаларнинг дам олиши режалаштирилган бўлиб, 12400 нафар (121%), умумий режа 17790 нафар этиб белгиланган бўлиб, 20018 нафар болалар соғломлаштирилди ва режа 112,5 фоизга бажарилди.
Шунингдек, вилоятимиздаги 400 нафар болалар Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманидаги “Лочин” ва Тошкент вилоятида жойлашган “Хумо” оромгоҳларида дам олишди.
Мавсум давомида 115 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, 34 нафар ногирон болалалар ҳамда жамоа шартномалари орқали 3040 нафар болалар бепул ва имтиёзли соғломлаштирилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда 2 та оромгоҳда 350 нафар ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаган тарбияси оғир, кам таъминланган болалар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилди.
Мавсум давомида оромгоҳларда ташкил этилган 50 дан ортиқ тўгараклар болаларни ватанпарварлик, миллий ғурур руҳида баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг китобхонликка, чет тилларни ўрганиш ва спортга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди. Оромгоҳларда болаларнинг соғлом овқатланишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар мавсумда оромгоҳларга қабул қилинган болалар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди. Оромгоҳларга жалб қилинган барча болалар ўз оиласи бағрига соғ-саломат етказилиши таъминланди.
Мавсум якунлари бўйича болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг вилоят анжумани ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, унда ёз мавсумини юқори савияда ташкил этишда ҳисса қўшган болаларнинг ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчилари ҳамда оромгоҳ ходимларини муносиб рағбатлантириш кўзда тутилган. Анжуман доирасида вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи тавсиясига асосан “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи», «Энг ғамхўр ҳомий», «Энг жонкуяр ҳоким», «Энг яхши ҳамкор», «Энг намунали оромгоҳ» номинациялари ғолиблари ҳам тақдирланадилар.
Маданий-маърифий ва
спорт ишлари бўлими