Эҳтиёжмандлар аёлларга ғамхўрлик

Жамиятимизнинг турли жабҳаларини кенг миқёсда равнақ топтириш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда хотин-қизларнинг ҳиссаси беқиёс, ушбу муҳим жиҳатлар 2019 йил – “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб эълон қилинганлиги муносабати билан қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси давлат дастурида ҳам ўз аксини топган. Дастурнинг 25-бандига мувофиқ  кам таъминланган, кўп болали, олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилалар аёлларида ҳамда фарзанд кўрмаган аёлларни “Умид Гулшани” санаториясида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан кам таъминланган, кўп болали аёллардан  Бухоро шаҳридаги болалар  уйи тарбиячиси Хамрабаева Шоира, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази кичик тиббий ходими Наврўзова Фарида, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси фельдшери Солиева Комилаларга  “Умид Гулшани” санаториясиг бепул йўлланмалар топширилди.

Бирлашма ижтимоий суғурта бўлими

Print Friendly, PDF & Email