“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг, айниқса ёшларнинг саёҳатга бўлган қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда. Азал-азалдан ўзининг чиройи, бой тарихий иморатлари билан барчанинг эътиборини жалб қилиб келаётган кўҳна ва ҳамиша навқирон Ургенч ва Хива шаҳарлари ҳали-ҳануз ўзининг кўркамлигини йўқотгани йўқ.
Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсададида, жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари 50 нафар касаба уюшмалари ёш фаолларининг Ургенч ва Хива шаҳарларига икки кунлик саёҳатлари уюштирилди. Саёҳатнинг биринчи куни Ургенч шаҳридаги қадамжоларни зиёрат қилишдан бошланди.Саёҳатчилар Ургенч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди монументи, Ниёз Мухаммад Охун бобо масжидини зиёрат қилишди.
Саёҳатни иккинчи куни Хива шаҳрининг Ичан-Қалъа давлат музейи қўриқхонасидаги Калта минор, Паҳлавон Махмуд масжиди, Шерғозихон мадрасасида бўлишди.
Саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлишди.
Ёшлар бирлашмаси