Менинг овозим – Ватаним келажаги

Жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтиши кутилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлиги  сайловига тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Шофиркон туманидаги 1-умумтаълим мактабида  “Мен шахсан ўзим овоз бераман мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Туман  хотин-қизлар қўмитаси, адлия бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда мактаб ўқитувчилари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 29-сон “Жилвон” округ сайлов комиссияси аъзолари иштирок этишди.

Давра суҳбатида округ сайлов комиссияси раиси Ш.Остонова ва сайлов комиссияси раиси ўринбосари Ғ.Неъматовлар бу галги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, янгидан қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, унга тайёргарликнинг бориши ва аҳоли ўртасида сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш борасида йиғилганларга атрофлича маълумот берди.

Суҳбат иштирокчиларининг эътибори кўпроқ тарғиботни кучайтириш орқали кенг аҳоли қатламлари орасига кириб бориш лозимлигига қаратилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгаши

ҳисобчиси Ж.Назаров

Print Friendly, PDF & Email