Ишчи ходимлар касаба уюшмаларининг юксак эътиборида

Агросаноат мажмуи  ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгаши томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда  2019 йил 27 ноябрь куни шаҳар кенгашига карашли ташкилотларнинг 50 нафар  ишчи ходимларини  муқаддас қадамжолар билан таништириш мақсадида “Етти пир” зиёратгоҳларига саёҳат ташкил қилинди. Саёҳатчиларнинг зиёратлари давомида бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан мамнун эканликлари, шукроналик ҳисси уларнинг сўзида акс этиб турди.

Саёҳатчилар  томонидан   ходимларнинг  ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган шу каби тадбирларни ташкиллаштиришда касаба уюшмаларининг фаол иштироки эътироф этилди.

Уч авлод вакилларининг ўзаро мулоқоти билан саёҳат кўтаринки кайфиятда ўтди.

 

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси

 Бухоро шаҳар кенгаши  раиси М.Шарипов

Print Friendly, PDF & Email