2019 йил 27 ноябрь куни Бухоро муҳандислик-технология институтида Ходимлар ва талабалар касаба уюшма ташкилоти, Ахборот-ресурс маркази, Хотин-қизлар кенгаши, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда “Китобхонлик хафталиги” доирасида “Китоб одоб-аҳлоқнинг кони, билимнинг булоғидир” рукни остида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг 4-йўналиши доирасида тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни муносиб ривожлантириб, самарали ишлар олиб бориш мақсадида “Китобхон талаба” кўрик-танлови ташкил этилди. Танлов 4 та шарт асосида ўтказилиб натижаси бўйича ғолиблар ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси томонидан бадиий адабиётлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Бухоро муҳандислик-технология институти
касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Очилов