Юксак ҳуқуқий онг — жамият тараққиётининг асоси!

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  27 йиллигига бағишлаб  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Бухоро шаҳар кенгаши, Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12 декабрь куни Бухоро шаҳар 12-ўрта умумтаълим мактабида таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш ўқитувчилар ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” кўрик-танлови  ўтказилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш ходимларнинг касбий маҳорати, билим даражаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ўтказилган ушбу кўрик-танлов 3 шартдан иборат бўлиб, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини юқори даражада билишлари, ҳуқуқий билимларига таянган ҳолда уларга шарҳ бера олишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан 10 баллик тизимда муносиб баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра, 35-ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилдора Сулейманова 1-ўринни, 31-ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси Абдужаббор Гадоев 2-ўринни, 17-ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси Миршод Жабборов 3-ўринни эгаладилар.

Танлов  ғолиблари ва иштирокчилари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси   Бухоро шаҳар кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

А.Обидов

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email