Бухоро вилояти Ромитан туманида 2019 йил 11 декабрь куни “Қишлоқ хўжалиги” ходимлари куни муносабати билан “Ҳосил” байрами ўтказилди. Ушбу байрамда Ромитан туманидаги барча қишлоқ хўжалиги ходимлари қатнашдилар. Жорий йил давомида ўз меҳнати билан биринчилардан бўлиб ғалла ва пахта йиғим — терими даврида юқори кўрсаткичларга эга бўлган илғор фермер хўжаликлари раҳбарларига “Bukhara Cotton Textile Cluster Agrokompleks» МЧЖ томонидан уч дона енгил автомашиналар икки дона “Дамас” русумли ва бир дона “Матиз” русумли автомашиналар ва ўн икки дона лочин мотоцикллари ҳамда 10 дона рангли телевизор тақдим этилди. Ишчи – ҳизматчилар учун тайёрланган байрам дастурхони ва концерт дастури барча қатнашчиларга қувонч бағишлади.
А.Бозоров, “Cotton Textile Cluster Agrokompleks» МЧЖ
бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси