Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Конституция ва қонун устиворлиги –ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир” номли маърузаларидаҳақиқатан ҳам, халқимиз қонун бузилишига қарши қаттиқ турмас экан, давлат идоралари, мансабдор шахслар қанчалик уринмасин, қонун устуворлигини таъминлаш қийин бўлишлиги, бугун жамоатчилигимиз том маънода уйғонганлиги, энди турли лавозимдаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларига одамларимиз бевосита баҳо бериб, ўз фикрини эркин ифода этишга ўрганаётганлиги, Конституцияга асосан судлар ўз фаолиятида мустақил, лекин уларнинг чинакам назоратчиси халқ бўлиши керак дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва унинг тизимида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди АҚШ халқаро тарақиёт агентлиги (USAID), БМТ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан бирга “Ўзбекистон қонун устиворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида Жанубий Корея, АҚШ Малайзия ва бошқа давлатлар тажрибалари ўрганилган ҳолда
“E-SUD” миллий электрон судлов ахборот тизими яратилди ва судлар фаолиятига кенг жорий этилди.
“E-SUD” миллий электрон судлов ахборот тизимининг жорий қилиниши судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлишга йўл қўймаслик, одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш борасидаги ишларни амалга оширишларида кенг имконият яратмоқда.
Ушбу масалаларни кенг ёритишмақсадида Қоракўл туманлараро суди томонидан Қоракўл туман Давлат хизматлари марказида тарғибот тадбири ўтказилди.Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараросуди судьяси Ф.Кадиров, Қоракўл туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Зоировлар томонидан судлов ахборот тизимининг техник имкониятлари, мурожаатларни юбориш тартиби, шунингдек тизимнинг бошқа қулайликлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.