Иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш – муҳим вазифа!

Жорий йилнинг 13 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари биносида вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия ҳамда Ахборот технологиялари вазирлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сонли “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, унинг ижросини изчил ва самарали таъминлашда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш юзасидан тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги аппарати бош мутахассиси У.Қўшшаев, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Баротов ва Ахборот технологиялари вазирлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи А.Қудратов томонидан иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда  замонавий ахборот технологиялари сўнги имкониятларини кенг жорий қилиш ва фойдаланиш, бу орқали бюрократик тўсиқларни янада қисқартирилиши, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим ортиқча ваколатларини тегишли соҳага масъул идораларга ўтказилиши, давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлиги янада оширилишини таъминлаш юзасидан маърузалар ўқилди.

Тарғибот тадбирида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар ҳуқуқшунослари, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашга масъул ходимлари фаол иштирок этди.

Тадбир савол ва жавоб тарзидан ўтказилиб, маърузачиларнинг қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

А.Ахмедов,

Ташкилий ишлар бўлими

бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email