Инсонга наф келтириш-энг олий бахт

2020 йил 13 февралда Қоровулбозор  туманининг 4–мактабгача таълим муассасида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг  ҳисобот–сайлов йиғилиши  бўлиб ўтди. Йиғилишда  касаба уюшмаси қўмитаси раиси  Гулрабо Шарипованинг 2015-2019 йиллардаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

 Шундан сўнг, касаба уюшмаси ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.  Сўзга чиққан касаба уюшма фаоллари  Хуршида Раджабова, Зилола Жўраева ва бошқалар касаба уюшмаси қўмитасининг  фаолиятига қониқарли баҳо беришди.

Касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби, туман кенгашининг конференциясига делегат этиб касаба уюшма аъзоси Зилола  Жўраева сайланди.

Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Шарипова Гулрабо  қайта сайланди.

 Йиғилишда  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг раиси С. Елдошева  ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси И.Бердиевлар  иштирок этишди.

И.Бердиев

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email