Меҳнат муҳофазаси бўйича иш берувчининг вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 28 январдаги 07/91-1-сонли топшириғига ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 11 февралдаги БМ-09/348-сонли хати ижроси юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбирга биноан Бухоро шаҳар Солиқ коллежида меҳнат муҳофазаси бўйича семинар  ўтказилди.

Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Барноев Ҳайитбек, Давлат муассасалар ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Қулиев Туроб, Солиқ коллежи  директори Иззатов Шухрат ва 42 нафар ишчи- ходимлар иштирок этди.

Семинар йиғилишида Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев сўзга чиқиб, жамоа шартномаси бажарилиши ва жамоа шартномасида ходимлар учун белгиланган имтиёзлар тўғрисида  гапириб ўтди.

Иш берувчи томонидан меҳнатни муҳофаза қилиши бўйича коллежда ишларни ташкил этилиши, ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратилиши, тиббий кўриклардан ўтказиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги бўйича мажбурий суғурта қилиш,  бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ҳ.Барноев  томонидан маъруза қилинди.

Семинар савол-жавоб ва мунозара тарзида ташкил этилиб, иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан мулоҳазалар билдирилди.

Бухоро ВКУТБ кенгашининг ММҚ

бўлими мудири Ҳ.Барноев.

Print Friendly, PDF & Email