“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкен туман кенгаши томонидан 2020 йил 4 март куни умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган аёл ходимлар ўртасида волейбол спорт тури буйича “Аёл соғлиги келажак пойдевори” шиори остида туман боскичи мусобакаси ўтказилди. Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уюштирилган мусобақада ҳудудлардан ғолибликни қўлга киритган 3,5,7,12,20,22-умумтаълим мактаблари, Вобкент халқ таълими бўлими ҳамда болалар ўсмирлар спорт мактабларининг жамоалари иштирок этишди. Муросасиз ўтган баҳслар натижасига кўра 22-мактаб жамоаси бирчи ўрин, 20- мактаб жамоаси иккинчи ўрин ва Вобкент туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси учунчи ўринларни қўлга киритди. Барча қатнашчилар туман кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Матбуот маркази