Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича узлуксиз ишлайдиган 1211 рақамли “Ишонч телефони” (Call center) хизматига Бухоро вилоятида яшовчи хотин-қизлар томонидан тушаётган мурожаатлар бўйича жамоатчилик назорати олиб борилиб, ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда. Мурожаатларда ўз аксини топаётган муаммоларнинг имкон қадар ижобий ҳал этилишига аҳамият қаратилмоқда.
Бухоро шаҳрининг Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Зухра кўчаси 18 уйда яшовчи Назокат Нурованинг хизматга имтиёзли даволаниш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилди. Унинг шаҳар 2-сон оилавий поликлиникасида “Сурункали тошли холецистит” ташхиси билан 2019 йилдан буён назоратда туриши, кам таъминланган оила рўйхатида эканлиги инобатга олиниб, шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда имтиёзли даволаниши учун ордер ажратилди.
Матбуот хизмати.