ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҒАМХЎРЛИК НАМУНАСИ

Президентимизнинг шу йил 24 январда Республика Олий Мажлисига қилган Мурожаатида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг, хусусан, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш энг муҳим вазифалардан этиб белгиланганлиги таъкидланиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсатининг тегишли қарорига мувофиқ Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан   қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Жондор туманида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 52 нафар хотин-қизларга  бир маротаба бериладиган бир миллион сўмлик моддий ёрдам пуллари  эгаларига етказилди.

Шунингдек, 29 нафар эҳтиёжманд ҳамда ногирон хотин-қизларга   телевизор, газ плитаси, тикув ҳамда кир ювиш машиналари ва бошқа хил маиший техника жиҳозлари топширилди.

Ҳозирги кунда Жондор туманидаги  кам таъминланган эҳтиёжманд аёллардан 2 нафарининг уй-жойларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Ёшлар бирлашмаси раиси С.Эргашев

Print Friendly, PDF & Email