Мустақиллик – буюк неъмат. Унинг замирида эркин ва фаровон ҳаёт, тинчлик ва осойишталик мужассам, ҳар бир халқ ва миллат ўз эрки ва озодлиги учун матонат ила курашиб келган. Ватанимиз тараққиёти, мамлакатимиздаги буюк ўзгариш ва янгиланишлар самараси юртдошларимиз турмуш фаровонлиги, хонадонлардаги қут-барака, тинчлик-осойишталик тимсолида ўзининг ёрқин ифодасини топаётир. Шу боис ҳам ҳар йили мамлакатимиз истиқлолини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётимизда алоҳида ўрин тутади.
“Ҳар бир инсонга меҳр — эътибор” мавзуидаги чора-тадбирлар доирасида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан мустақиллик байрами арафасида тармоқ ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг 500 нафарининг фарзандлари учун ўқув қуроллари, 50 нафар ходимлар ва меҳнат фахрийларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами, 60 нафар ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси
Аралова Дилафруз