Байрам туҳфаси

Мустақиллик – энг улуғ, энг азиз байрамимиз. Бу кун ҳурриятпарвар аждодларимизнинг асрий орзусини, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқаргани, миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклагани билан улуғ, мўътабар. Мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаётгани, фарзандларимиз келажагига мустаҳкам замин яратаётгани билан азиз ва мукаррамдир.

         Мустакиллик байрамининг 29 йиллиги муносабати билан,  110 нафар тармоқ ходимлари фарзандларига ўқув қуроллари, 121 нафар ходимларга туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 22 нафар тармоқ ходимларига моддий ёрдамлар кўрсатилди.

                                                                                              Х.Ҳакимов

                                               Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Шофиркон тумани кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email