Хайр- саховат тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз  йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасига қарашли  корхоналар ҳам  ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Жумладан,  Бухоро шахридаги Мелиоратив экспедиция корхонаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси  томонидан 51 нафар  ишчи -ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Худди шундай «BCT CLUSTER AGROKOMPLEKS» масъулияти чекланган жамияти  касаба уюшмаси қўмитаси томонидан  380 нафар  кам таъминланган оилаларга, “Бухородонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан 300 нафар ишчи-ходимларга  гурунч ва ун маҳсулотлари тарқатилди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман кенгаши томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга  совғалар   топширилди.

 

 АСМ ходимлари касаба уюшмаси

 Бухоро вилоят масъул ташкилотчиси

А.Рахмонов

Print Friendly, PDF & Email