Хайрли ишлар бардавом

   Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Вобкент туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида  “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида  тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, кам таъминланган, кўп болали, ижтимоий ҳимояга муҳтож касаба уюшмаси аъзоларидан  55 нафарига фарзандлари учун 15 турдаги ўқув қуроллари олиб берилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

 Вобкент туман кенгаши раиси Ў. Тошев

Print Friendly, PDF & Email