Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгариш ва ислоҳотлар барча соҳа ходимлари сингари таьлим соҳаси ходимларини ҳам кўпроқ ишлашга, фидоийлик намуналарини кўрсатишга, келажагимиз ворислари бўлмиш фарзандларимизни соғлом фикрлайдиган, баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга ундамоқда. Ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган фармон ва қарорлар ўқитувчи-мураббийларимизни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш уларнинг жамиятдаги мавқеини янада оширишга қаратилмоқда айниқса, ходимларимизни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисидаги қарор бугунги куннинг энг тўғри ва долзарб қарорларидан биридир. Касаба уюшмалари ҳам ўз ваколатлари доирасида тизимда меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнатга оид ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтирмоқдалар.
Мажбурий меҳнатни олдини олиш, касаба уюшма аьзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тизим ташкилотларида бир неча марта сўровномалар ва ўқув семинарлари ташкил қилинди, шунингдек вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан иш берувчилар ва ходимлар учун “Мажбурий меҳнатдан огоҳ бўлинг!” услубий қўлланмаси ва плакатлар чоп қилиниб, барча ташкилот ва муассасаларга етказилди. Эндиликда ходимлар мажбурий меҳнат нима эканлиги, мажбурий меҳнат бўйича таьсир чораси кўрувчи органлар, мажбурий меҳнат бўйича мурожаат этиш тартиби ва ишонч телефонлари, мажбурий меҳнат бўйича миллий ва халқаро қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида билимларга эга бўлдилар. Мажбурий меҳнат бўйича таьсирли чоралар орасида 2019 йил 28 августдаги “Маьмурий жавобарлик тўғрисида”ги кодекснинг 51-моддасига киритилган ўзгаришга мувофиқ, мажбурий меҳнат аниқланган ҳолатда базавий ҳисоблаш миқдорини 10 баробаридан 30 баробаригача, агар бир йил ичида бундай ҳолат яна такрорланса, 30 баробаридан 100 баробаргача жарима солиниши белгиланган. “Мажбурий меҳнатдан огоҳ бўлинг!”
М.Элмуродов
Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Жондор туман кенгаши раиси