ЎҚИТУВЧИЛАР ЗИЁРАТДА

Мамлакатимизда  “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳар йили кенг нишонланади. Таълим, фан ва маданият  ходимлари Олот туман кенгаши томонидан  касб байрамини нишонлаш  бўйича  чора-тадбирлар  дастури ишлаб чиқилди.  Дастур доирасида  байрам арафасида  тармоқда меҳнат қилаётган ходимлар учун Бухоро вилоятининг “Етти пир” зиёратгоҳларига саёҳат ташкил этилди.  110 нафар  ўқитувчи, тарбиячи, меҳнат фахрийлари   сўнгги йилларда қайта таъмирланиб, ўзгача чирой очган қутлуғ қадамжоҳлар бўйлаб саёҳат қилиб,  бугунги кунларга шукроналар айтишди.

“Бу каби тадбирлар пандемия шароитида  узоқ вақт уйда ўтирган ходимларга  кайфият бағишлади, янги ўқув йилида янада самаралироқ ишлашга  замин яратди,”- дейди  25- мактаб ўқитувчиси Адиба Исломова .

Райхон Рахматова

Олот туман кенгаши  бухгалтери

Print Friendly, PDF & Email