Ўқитувчи, устоз, мураббий… Бу улуғ зотларнинг беминнат хизмати, машаққатли меҳнати барчага аён. Мамлакатимизда ҳар йилнинг 1 октябрь санаси Ўқитувчи ва мураббийлар куни этиб белгиланганлиги катта шоду хуррамлик билан байрам қилиниши ҳам ана шундай ҳурмат-эҳтиром ва эъзознинг давлат миқёсидаги ифодасидир.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро туман кенгаши томонидан байрам муносабати билан «Таъзим сизга, азиз Устозлар» мавзуида тадбир ташкил этилди. Тадбирда таълим соҳасида узоқ йиллар самарали фидойилик билан ишлаган меҳнат фахрийлари, ўз касбининг моҳир усталари – илғор ўқитувчилар ва касаба уюшмаси фаоллари иштирок этишди. Меҳнат фахрийлари ва илғор ўқитувчи-мураббийлар туман касаба уюшмаси кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалиқ совғалари билан тақдирландилар .
Р.Носирова
Масъул ташкилотчи