ДОИМО ЭЪЗОЗДАСИЗ, АЗИЗ УСТОЗЛАР

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими томонидан Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан чора –тадбирлар дастури қабул қилиниб, “Ёшлар маркази”да тантанали тадбир ташкил этилди. Унда Бухоро шаҳар ҳокими Ў.Жумаев иштирок этиб, устоз-мураббийларни байрам билан қутлади. Таълим муассасаларида  ўтказилган байрам тадбирларида 500 нафардан ортиқ ўқитувчи ва мураббийларга касаба уюшмасининг   қимматбаҳо совғалари топширилди.

Байрам арафасида касаба уюшмаси фаоллари 40 нафар таълим  соҳасида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган фахрий устоз ўқитувчилар  ҳолидан  хабар олиб,  уларга эсдалик совғалари тарқатилди.

 

Д.Аралова

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email