Эьзозимиздасиз, азиз нуронийлар!

Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” деб эьлон қилинганлиги муносабати билан  таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жондор туман кенгаши ҳамда туман “Нуроний” бўлими  ҳамкорликда “Эьзозимиздасиз, азиз нуронийлар” шиори остида туманда бир неча йиллар давомида таьлим соҳасида ишлаб бугунги кунда қарилик нафақасида бўлган 20 нафардан ортиқ нуронийлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди

 Эсон ота Тангриев,  Ҳожи  Изом ота  Мўминовлар иштирокида 1-умумтаьлим мактаби юқори синф ўқувчилари билан “Уч авлод учрашуви” ташкил килинди. Учрашув  давомида  кекса отахонлар ўзларининг мактаб  даврларидан бошлаб, то бугунги  кунгача  босиб  ўтган ҳаёт йўллари ҳақида ҳикоя қилиб  бердилар.

          Ҳафталик доирасида меҳнат фахрийлари ўртасида шахмат –шашка бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

М.Элмуродов

Таьлим ва фан ходимлари Жондор туман

    кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email