“Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи ва унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига йўллаган табриги, шунингдек Қурултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Мустақил давлатимиз тарихида илк бор Республика Президентининг касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига юборган табриги ўқиб эшиттирилди,табрик сўзларида: “Жонажон Ўзбекистонимиз янги Уйғониш ва тараққиёт даврига қадам қўйган, ана шу юксак мақсад йўлида буюк ишлар амалга оширилаётган ҳозирги кунда халқимизни янада катта марралар сари сафарбар этишда касаба уюшмаларининг роли ва таъсири тобора ортиб бораётганлиги, бугунги анжуман ўз сафларида миллионлаб одамларни бирлаштирган касаба уюшмалари тарихида янги даврни бошлаб бериши, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, республикамизда 11 ноябрь санасини Касаба уюшмалари куни деб белгиланиши, шу билан бирга, мазкур соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академиясини ташкил этиш масаласини ҳам кўриб чиқишни таклиф этдилар”. Президентимизнинг бу табриклари, касаба уюшмаларига бўлган юксак ишончлари тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси
Р.Нусратова