Янги Ўзбекистон –Янги касаба уюшмалари!

Ғиждувон  туманидаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII Қурултойдаги маърузаси, Президентимизнинг ушбу тадбир қатнашчиларига йўллаган табригининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди. Даставвал тадбир қатнашчиларига Президентимизнинг йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шу билан бирга, мазкур табрикнинг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати, мамлакатимизда 11 ноябрь Касаба уюшмалари куни деб эълон қилиниши ва касаба уюшмалари Академиясининг ташкил этилиши  барча касаба уюшма аъзоларига  чуқур миннатдорлик ва фахр туйғуларини уйғотди.

Мурожаатномадан келиб чиқиб касаба уюшмалари ўз олдига “Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари” шиори остида жипслашиб, ўз ғайрати, шижоати билан юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун  сидқидилдан  меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар.

 

       Таълим ва фан ходимлари

                                        Ғиждувон туман кенгаши раиси           

                               Ю.Ш.Хомидов.

Print Friendly, PDF & Email