Янги Ўзбекистон-Янги Касаба Уюшмалари

Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон — Янги Касаба Уюшмалари!”  шиори  остида ташкил этилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи якунлари тарғиботи давра суҳбати кўринишида олиб борилмоқда.

“POSCO INTERNATIONAL TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти  Жанубий Корея  хорижий корхонасининг Бухоро филиалида ҳам Қурултой якунларига бағишланган  касаба уюшмаси фаоллари билан давра сухбати  бўлиб ўтди .

Ўтган йили қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Конун касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган фаолият ва интилишларни беқиёс даражада қўллаб қувваллашга қаратилгандир. Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 11 ноябрь санасини  республикамизда Касаба уюшмалари куни  деб белгилаш беш ярим миллиондан ортиқ касаба уюшмаси   аъзоларининг ҳар бири учун унутилмас совға бўлди, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг мамлакат ҳаётидаги ўрни юқори баҳоланди.

Бунга жавобан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг “Ҳозирги кунда фаолиятимизнинг олий мақсади – янгиланган демократик Ўзбекистонни барпо этиш,мамлакатда эркин ва фаровон ҳаёт қуриш ишларида фаол иштирок этиш ҳамда мамлакат Президентининг юртимиз тараққиёти йўлидаги барча эзгу ишларида камарбаста ва елкадош бўлиб, ҳар томонлама қўллаб қувватлашдан иборат” деган сузлари хар бир касаба уюшмаси аъзосининг юрак сўзлари бўлди,деб ўз муносабатини билдирди давра сухбатида  POSCO INTERNATIONAL TEXTILE” МЧЖ Жанубий Корея  корхонасининг Бухоро филиали касаба  уюшмаси раиси Майсара Киличева.

Ўз фаолиятини давр талаби асосида ташкил этаётган касаба уюшмалари бугунги кунда нафақат ходимлар манфаатини ҳимоя қилмоқда,балки янги иш ўринлари яратиш,аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда .

“Биз Курултойнинг қизғин ва самарали ўтганлигини ҳис қилдик,чунки касаба уюшмаларининг жамият ҳаётидаги ўрни тобора юксалиб, ишчи ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ваколат ва имкониятлари кенгайиб бормоқда.   Анжуманда муҳтарам Президентимизнинг қурултой иштирокчиларига табриги бунинг яққол далили бўлди “ — деб ўз муносабатини билдирди  Бухоро туман ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Зулфия Юлдашева.

Тадбиркорлик ,бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси тармоғидаги ташкилотларда  меҳнат фаолиятини олиб бораётган  ишчи ва ходимлар   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойда  белгилаб берилган кейинги 5 йиллик режа ва тадбирларни амалга оширишга астойдил бел боғладилар.

Ҳалима Рўзиева,

Тадбиркорлик ,бизнес ва хизмат кўрсатиш

соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси. 

Print Friendly, PDF & Email