Юртбошимиз ишончларини оқлаш ҳар бир касаба уюшма аъзоси учун шараф…

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табриги, шунингдек, делегатларнинг халқимиз, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшма ташкилотлари ва ижтимоий шерикларига Мурожаати Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Бухоро вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан қизғин ва самимий муҳокамага сабаб бўлди. Шунингдек, 11 ноябрь кунини Ўзбекистонда касаба уюшмалари куни деб, эълон қилишни таклиф этилгани, касаба уюшмалари тасарруфида Академия ташкил қилиш ташаббуслари бугунги кунда касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузи тобора ортиб бораётганини, буни қатор Халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам эътироф этаётганини яққол кўрсатаётганига урғу берилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси  Қ.Рафиқовнинг маърузаларида билдирилган фикр-мулоҳазалар, ҳисобот даврида амалга оширилган ишларнинг асосий йўналишлари ва белгилаб берилган навбатдаги вазифаларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтилиб, бу борада бошқармада қилиниши керак бўлган ишлар бўйича ўртоқлашилди.

Бошқарманинг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ризоев Саъдулло Ҳазратович сўзга чиқиб,Федерация Кенгаши раиси ўз маърузаларида  касаба уюшмалари ютуқларининг асоси етакчиларнинг олиб бораётган фидойи фаолиятларига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтганлари, бу ишончни оқлаб кейинги фаолиятда бошқармадаги ҳар бир касаба уюшмаси аъзосининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли таъминлашда бир ёқадан бош чиқариб ишлаш учун ҳаракат қилиш кераклиги тўғрисида фикр мулоҳазаларини билдирди.

Лобар Баракаева

Бирлашма меҳнаткашларнинг

ижтимоий-иқтисодий манфаатларини

ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email