“Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида вилоят давра суҳбати ўтказилди

Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2020-2022 йиллар учун Ҳудудий келишувнинг 68-бандида долзарб ижтимоий иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг вилоят ва туман, шаҳар ҳокимликлари, вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, корхона, ташкилот ва муасссалар вакиллари билан жамоатчилик эшитувларини ташкил этиб бориш вазифаси белгиланган.

Мазкур вазифа ижроси доирасида жорий йилнинг 27 ноябрь куни Бухоро вилояти касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ҳамда касаба уюшмалари вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги онлайн давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги мутасадди бошқарма, ташкилот ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва вилояти касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси  мутасаддилари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари вилоят, шаҳар ва туманлар вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати дастурига асосан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” ҳудудий Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, Covid-19 пандемияси даврида меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигини таъминлашда юзага келган муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича олиб борилган ишлар, пандемия даврида бюджет ташкилотларида, айниқса тиббиёт ва таълим соҳаси ходимларининг иш ҳақи, ижтимоий ҳимояси ҳамда меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш борасида амалга оширилган ишлар, Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2020-2022 йиллар учун Ҳудудий келишув бажарилиши  бўйича вилоят ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси, вилоят молия бошқармаси ҳамда вилояти касаба уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакиллар томонидан амалга оширилган бўйича маълумот берилиб, ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Давра суҳбатида касаба уюшма фаоллари томонидан корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларини муҳокама қилиш ва ҳисобот-сайловлар жараёнида меҳнаткашлар, касаба уюшмалари аъзолари, шунингдек иш берувчилар билан жойларда ўтказилган мулоқотлар давомида аниқланган 20 дан ортиқ муаммо ва таклифлар тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари эътиборига ҳавола этилди. Хусусан, касаба уюшма фаоллари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимларни махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, COVID-19 пандемияси даврида меҳнат муносабатларида юзага келган муаммолар, иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш,  ва бошқа масалаларга оид кўтарилган савол ва таклифларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш, корхона ва ташкилотларда иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш, ишлаб чиқариш корхоналарида шунингдек, қишлоқ хўжалиги тармоғидаги фермер хўжаликлари, пахта тўқимачилик кластерларида ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратилиши каби масалаларига доир
савол-жавоб ва муҳокамалар ўтказилди.

Давра суҳбати якунида ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида давлат бошқаруви органлари, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик муҳим аҳамиятга эга  эканлиги таъкидланиб, давр суҳбатида муҳокама қилинган масалалар бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилиши ҳамда меҳнат соҳасидаги Республика миқиёсида ҳал қилинадиган долзарб муаммо ва таклифларни жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган Республика давра суҳбати муҳокамасига олиб чиқиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига тақдим этилиши белгилаб олинди.

 

Лобар Баракаева

Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email