“Менинг армиям – менинг фахрим”

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирни ҳарбий таълим факультети бошлиғи подполковник А.Бобоевнинг кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табригининг мазмун-моҳияти ҳамда ёшларимизнинг келажаги, уларнинг билимини ошириш, жанговар тайёргарлигини ва ҳарбий интизомни мустаҳкамлашдаги устувор вазифалар ҳақида гапириб, факультет шахсий таркибини ва тадбир иштирокчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.

Университетнинг ўқув ишлар буйича проректори М.И. Даминов, ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Қодиров сўз олиб офицер-ўқитувчи ва талабаларни байрам билан табрикладилар. Университет ходимлар ва талабалар касаба уюшма кумитаси раиси С.Каҳҳоров ўқитувчи ва талабаларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади ва харбий таьлим факультети ҳарбийларига касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир университетнинг ҳарбий таьлим ва саньатшунослик факультети талабаларининг чиқишлари ва концерт дастури билан кўтаринки руҳда ташкил этилди.

 

Акмал  Жўраев

БухДУ  касаба уюшма қўмитаси аъзоси

Print Friendly, PDF & Email