Она-юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ана шундай касб эгалари бўлган Ватан ҳимоячилари куни юртимизда жуда катта байрам сифатида нишонланмоқда.
14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ Бухоро академик лицейида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” номли катта байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбирда академик лицейда таҳсил олиб, ҳозирги кунда Ички ишлар вазирлиги Академиясида таҳсил олаётган курсантлар, Ички ишлар идоралари ва Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилиб ҳозирда нафақада бўлган фахрийлар, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик ва Ўзбекистон либерал демократик партияси ҳамда Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси раҳбари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этдилар. Академик лицей ўқувчилари шеър ва қўшиқлар, турли спорт ва ҳарбий чиқишлари билан барчага яхши кайфият улашди. Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар ўз ҳаёт йўлларидаги қийинчиликлар, айниқса 1999-2000 йилларда давлатимиз ҳудудини террористик кучлардан ҳимоя қилиш вақтида ватанимиз ҳимоячилари томонидан кўрсатилган жасоратлар ҳақида сўзлаб, ҳар бир инсон ушбу тинч-фаровон ҳаётимизга шукроналар билан яшаши, фидойи инсон, ҳақиқий ватанпарвар бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Ёшлар ўзлари қизиққан саволларига жавоб олдилар. Тадбир сўнгида иштирокчи ва фаол ёшларга, ташриф буюрган меҳмонларга академик лицей маъмурияти ва Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси,Ўзбекистон либерал демократик партияси ва Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлинмаси томонидан ташкил этилган Фахрий ёрлиқ ва совғалар тақдим этилди.
ИИВ Бухоро академик лицей касаба уюшма
қўмитаси раиси Шарипова Шахноза