Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ғиждувон туман 8- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Тинчлик энг олий ва бебаҳо неъмат” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақаларда тумандаги умумтаълим мактабларидан чақириққа қадар бошланғич тайёрлов фани ўқитувчилари ўзаро беллашдилар. Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси садолари остида бошланди. Туман мудофаа ишлари бўлим бошлиғи подполковник Ғ.Қулназаров тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади. Мусобақада 65та иштирокчи тўрт йўналишда тош кўтариш, 100 метрга югуриш, турник, армрейслинг спорт турлари бўйича беллашдилар. Мусобақа кўтаринки кайфиятда қизғин бўлиб ўтди.Тадбир сўнгида хар бир йўналиш бўйича 1,2,3-ўринлар аниқланди. Жами 12 нафар ғолиб ўқитувчилар Ғиждувон туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси бўлинмаси кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
М.Рўзиева
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Ғиждувон туман кенгаши ҳисобчиси