ЯХШИ ДАМ — МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

   Азал-азалдан она шаҳримиз Бухоро “Шариф Бухоро”, “Ислом динининг гумбази” сифатида нафақат Ўзбекистонликлар учун, балки бутун дунё халқлари учун муқаддас зиёрат ва саёҳат маскани бўлиб келган. Туризмни ривожлантириш, шу заминда яшаб ўтган авлиёларнинг қадамжолари ва тарихий обидалари бўйлаб саёҳат ва зиёрат қилиш, ходимларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамиятига қарашли корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимларидан 180 нафари  учун 3-11 апрель кунлари  “Етти пир” бўйлаб зиёрат ташкил этилди.  Ишчи-ходимлар табаррук қадамжолар Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф ар- Ревгарий, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Рометаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Ҳазрат Саййид Амир Кулол, Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳларига бориб буюк аждодлар ёди хотирланди.  Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларнинг шаҳримизнинг обидалари ва муборак қадамжолари билан чуқурроқ танишиб олишларига замин яратди.

“Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ касаба

 уюшма қўмитаси раиси  Аминов Раҳим

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email