Ички туризмни ривожлантириш, Республикамиз тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат университети маъмурияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Мазкур саёҳатга 52 нафар профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ҳамда 34 нафар талабаларнинг боришлари таъминланди.
2 кунлик саёҳат давомида Ичан қальа, Дишан қальа ва Хива шаҳрининг бошқа тарихий қадамжоларига айланишлар, кечки овқатдан кейин концерт дастурлари ташкил этилди. Мазкур саёҳатдан барчанинг бирдек мамнун кайфиятда хурсанд қайтганидан саёҳатнинг барчага маъқул бўлганини илғаб олиш қийин эмас. Саёҳатчиларимиз ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
БухДУ КУҚ раиси ўринбосари
А. Жўраев