Халқ дупетатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялар билан ҳамкорлиги

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлар билан ишлаш бўйича доимий комиссияси ҳамда ЎзМТДП гуруҳи қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий ҳимоялаш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг аҳволи тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят Кенгашининг ҳисоботи эшитилди.

Мазкур мавзу юзасидан Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Жасур Тошев ахборот берди. Таъкидланганидек, вилоятда фаолият юритаётган 2188 та бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти, 300 мингдан ортиқ аъзоларининг ҳам муҳим ўрни бор. Айниқса, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарликларида мамлакатимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларда касаба уюшмаларининг ўрнини яққол кўриш мумкин.
Президентимизнинг касаба уюшмалари ташкилотларига билдирган ишончлари, масъулиятли топшириғи, бу хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида бир қатор мақсадларга эришилди.

Касаба уюшмалари ташаббуси билан кейинги йилларда вилоятдаги 62 нафар эҳтиёжманд фуқаро уй-жой билан таъминланди, 481 нафар фуқаронинг уй-жойи таъмирланди. Эҳтиёжманд 3167 нафар хотин-қизга уй-рўзғор буюмлари берилди. 151 нафар касалманд фуқарога дори-дармон олиб берилиб, тиббий хизматлар кўрсатилди. Эҳтиёжманд 650 нафар хотин-қизга моддий ёрдам кўрсатилди. Доимий иш ўринларини яратиш учун 18 та тадбиркорга 3,6 млрд. 615 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, 276 нафар хотин-қиз бандлиги таъминланди. Ушбу мақсадларга 20 млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган “Аёллар дафтари”га киритилган 26928 нафар хотин-қизнинг муаммоларини ҳал этилди. Жумладан, 20809 нафари аёлнинг бандлиги таъминланди. 2360 нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитилди. 6456 нафар хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун 89,7 млрд. сўмлик имтиёзли кредит берилди. 1129 нафар боқувчисини йўқотган, 626 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган ва 272 нафар қарамоғида ногирон боласи мавжуд бўлган аёлларга 1,5 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 86 нафар I гуруҳ ногиронининг уй-жойи таъмирлаб берилди.

Меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими

 

Print Friendly, PDF & Email