ЎзМТДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Қоровулбозор туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида «БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ!» мавзусида, 100 нафардан ортиқ ёшлар, партия ҳамда маҳалла фаолларидан иборат профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирокида веломарафон ўтказилди.
Веломарафон аввалида сўз олган партия вилоят кенгаши раиси Махсуд Мухаммедов “Миллий тикланиш”нинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида жисмонан ва руҳан соғлом ёш авлодни тарбиялаш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, миллий спорт турларини қайта тиклаш устувор вазифалар сифатида белгилангани ва мазкур марафон аҳоли орасида Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидлади.