Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун Аёллар интернат уйи ҳамда муассасанинг бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12 сентябр куни 50 нафар Мурувват уйида истиқомат қилувчи аёллар иштирокида Бухоро шаҳрининг тарихий қадамжоларига саёҳат сафари ташкил этилди.
Саёҳатимиз давомида Арк қўрғони, Лаби ҳавуз ансамбл, Нодир девонбеги, Исмоил Самоний мақбараси ва бир қатор тарихий обидаларга ташриф буюрилди.
Мустақиллик йилларида тубдан реконструкция қилиниб, қайта тикланаётганлиги, хар бир тарихий қадамжога борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланиб, инсонни комилликка чорловчи асарлари ҳақида сўзлар юритилиб, ишчи ходимларга ва Мурувват уйида истиқомат қилувчи аёлларга катта таъсурот қолдириб, юртимизга, буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган ихлос ва мухаббатларини янада зиёда қилди дейди – зиёратчилардан бири Мурувват уйида истиқомат қилувчи Г.Абдуллаева.
Ҳусенова Шаҳрибону Ғолибовна
Бухоро “Мурувват” ногиронлиги бўлган
шахслар учун аёллар интернат уйи
масъул ходими