Армия ва халқ — бир тану бир жон

          “Армия ва халқ — бир тану бир жон”! деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча       бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-тарбия муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради.

 

Жорий йилда Бухоро тумани ХТБ тасарруфидаги умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 9-синф битирувчилари  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар заҳирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейига қабул қилинганлиги бизга фахр туйғусини беради. Умумтаълим битирувчилари орасидан нафақат йигитлар балки қизлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Бухоро академик лецейига ҳам қабул қилинганлиги бизни бениҳоя қувонтиради. 

 

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, дунё миқёсида халқаро терроризм, экстремизм каби хавф-хатарлар, миллий ва глобал хавфсизликка қарши таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш энг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда.

Print Friendly, PDF & Email