Жорий йил 12 май куни Бухоро давлат университетининг Педагогика институтида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида республикамиз олий таълим муассасалари бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!» шиори остида республика эсселар танловининг институт босқичи ўтказилди.
Танловнинг иккинчи босқичини институт директори М.Даминов ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари М.Бобоёров, Республика кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Р.Носировалар очиб бериб, танлов иштирокчиларига муваффақият тилади. Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Холмуродова Муниса Азизжон қизи, 2-ўринни Нуруллаева Шахинабону Ўткир қизи, 3-ўринни Фозилова Шаҳризода Фурқат қизи эгалладилар.
Танлов ғолиблари институт маъмурияти ва Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.