Жорий йилнинг 12-13 май кунлари Бухоро шаҳрининг “Ситораи Мохи Хоса” санаторийсида фаол хотин-қизларни жалб қилган ҳолда “Хотин-қизлар меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида иштирок этишини таъминлашда касаба уюшмалари роли” мавзусида республика семинари ташкил қилинди. Унда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмаси ҳудудий кенгаш раислари, хотин-қизлар комиссиясининг аъзолари, касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари ўз маърузалари билан фикр билдирдилар. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш ва самарали ташкил этиш” мавзусида касаба уюшмаси худудий Кенгаш раислари учун сайёр ўқув-семинари ўтказилди.